Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати кенгашининг «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланган.
Қарорда 2024-2025-ўқув йилида умумтаълим мактабларида синов тарзида «Менинг мактабим» лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган. Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2025 йил учун харажатлар сметасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратади.
Ушбу маблағ доирасида 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарлар олиши мумкин бўлади.
«Менинг мактабим» лойиҳаси – «Очиқ буджет» ахборот порталида мактаб ўқувчилари фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларни саралаш, овоз бериш йўли орқали ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда уларни буджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ўз ичига олган жараён ҳисобланади.
Ушбу лойиҳа таклифлари 5-11-синф ўқувчилари фикри асосида шакллантирилади. Яъни, улар ўзлари таълим олаётган умумтаълим мактабини жиҳозлаш (электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарлар сотиб олиш) ёки қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга доир лойиҳаларни таклиф қилиши мумкин бўлади.
«Менинг мактабим» лойиҳасида фақатгина мактабнинг 5-11-синф ўқувчилари иштирок эта оладилар. Бунда ўқувчилар фақат ўзлари таълим олаётган мактаб учун лойиҳа киритиш ёки овоз бериш имкониятига эга бўладилар.
«Менинг мактабим» лойиҳаси жараёнлари опенбудгет.уз портали орқали ўтказилади. Бунда Порталнинг веб-саҳифаси ва мобил иловаси тенг кучли ҳисобланади. Шу билан бирга, ўқувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Порталнинг имкониятлари «wэб3» технологияси орқали ижтимоий тармоқлар орқали тақдим этилиши ҳам мумкин.
«Менинг мактабим» лойиҳаси қандай босқичларда ўтказилади?
Ушбу лойиҳада қуйидагича босқичлар мавжуд:
Синф раҳбарлари ўзининг синф соатларида ўқувчиларга «Менинг мактабим» лойиҳасининг мазмун-моҳиятини ҳамда иштирок этиш шартлари ва қоидаларини тушунтиради. Шунингдек, ўқувчиларга лойиҳаларни Порталга киритишда амалий ёрдам кўрсатади.
Бунда лойиҳаларни шакллантириш учун ўқувчилар ўртасида турли хил қизиқарли тадбирлар ташкил этган ҳолда уларни гуруҳ бўлиб ишлаш кўникмаларини шакллантиради. Ҳар йили ўтказиладиган жараёнда ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган мактаби учун фақат битта лойиҳани илгари суриш имконига эга бўлади.
Овоз бериш босқичи якунлари қандай бўлади?
Ҳар бир мактаб бўйича лойиҳалар тўпланган овоз сонига қараб юқоридан пастга сараланади. Бунда энг кўп овоз тўплаган бир ёки бир нечта лойиҳа Жамғармадаги мавжуд маблағ доирасида Портал томонидан автоматик тарзда ғолиб деб топилади.
Тўплаган овоз сони тенг лойиҳалардан овоз сони бўйича биринчи бўлиб юқори кўрсаткични қайд этган лойиҳа автоматик тарзда танлаб олинади. Барча мактаблар бўйича ғолиб лойиҳалар бир вақтнинг ўзида Портал орқали эълон қилинади.
Ғолиблар аниқлангандан сўнг Жамғармада шаклланган қолдиқ маблағлар ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган фарқни қоплашга ёки кейинги йил ўтказиладиган «Менинг мактабим» лойиҳаси жараёнларига йўналтирилади.
Ғолиб лойиҳаларнинг қийматига аниқлик киритилиб, қўшимча маблағга талаб юзага келганда Жамғарма маблағлари доирасида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг тегишли буйруғи асосида маблағлар қайта тақсимланиши мумкин.
2024-2025-ўқув йилида «Менинг мактабим» лойиҳаси синов тариқасида қуйидаги туман (шаҳар)ларда ўтказилади:
Эслатма! «Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш 2025 йил 13 январда бошланган ва 17 январга қадар давом этади.
Манба: Xalqtaliminfo.uz