Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
– умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига «Э-аукцион» электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;
– «online-ijara.uz» ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;
– таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;
– республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.
Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин: