Бугун, 13 январдан «Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш бошланди.
Овоз бериш жараёнлари 17 январга қадар давом этади.
Ҳар ким ўзи муҳим деб билган лойиҳага «Оchiq byudjet» порталида овоз бериши мумкин.
Бугун, 13 январдан «Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш бошланди.
Овоз бериш жараёнлари 17 январга қадар давом этади.
Ҳар ким ўзи муҳим деб билган лойиҳага «Оchiq byudjet» порталида овоз бериши мумкин.
Фармон билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади). 2025 йил 1 февралдан бошлаб: – оилавий болалар […]
pedagog.uzedu.uz платформаси бу педагогларни аттестация касбий сертификат олиш ва бошқа танловларда иштирок этиш учун ариза юбориш олинган сертификатларни кўриш ҳамда бошқа амалларни бажариш имконини берувчи тизим ҳисобланади. Тизимга кириш учун ONE ID дастуридан фойдаланилади. Фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар тизимга кириши мумкин. Тизимга кирганда автоматик равишда профиль бўлими очилади. Ушбу бўлимда педагог ўзининг шахсий […]
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди. Рўйхатдақариндошларнингбиргаишлашиничеклаштўғрисидагиқоидаларданистисноларгайўлқўйилишимумкинбўлгандавлатташкилотлариходимларикелтирилган. Унда 17 та давлат ташкилоти ходимлари ўрин олган: -Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг ходимлари; -Қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари; -Темирйўл транспортининг линия […]
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига кўра малака оширишда имтиёз мавжуд эмас. Шунингдек, низомга кўра педагог ходимлар ҳар йили малакасини ошириши лозим. Низомнинг 63-бандига кўра ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган […]
Жорий йилда тест синови натижаларига кўра олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 186 871 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг: – 96 516 нафари (51,6 %) — эркаклар; – 90 355 нафари (48,4 %) — аёллар ҳиссасига тўғри келади. Давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларда аёлларнинг улуши эркакларга нисбатан кўпроқ эканлигини […]
Бу ҳақида маълумотлар сиздирилмоқда. Ҳозирча Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги бирор аниқ маълумот бермади. 2024-2025-йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди. Талабгорлар диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балли, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади. Амалдаги қонунчиликка биноан: Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига […]
Вазирлар Маҳкамасининг (19.09.2024) №-579-сонли қарорига кўра, – 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади, бунда кредит тўлов-контракт суммасининг дастлабки 20 фоизи талаба томонидан тўлангандан кейин ажратилади; – «3» ва […]
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ошганлигини маълум қилди. Унга кўра, – бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, […]
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 2-Илова Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги Низом 32-бандига кўра тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда стажор-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин. Шунга кўра ушбу вазиятда бу ҳолатлардан бири […]
АҚШ нинг Висконсин штати Медисон шаҳридаги Абундант Лифе христиан мактабида 15 ёшли қиз томонидан отишма содир этилди. Бу ҳақда CNN хабар берди. Ҳодиса натижасида бир ўқувчи, бир ўқитувчи ва отишмани содир этган қиз ҳалок бўлди. Полиция гумонланувчининг ўз жонига қасд қилганини маълум қилди. Шунингдек, 6 киши жароҳат олган, улардан икки нафари оғир аҳволда. […]
Вазирлар Маҳкамасининг қaрoридa белгилaнгaн низомгa биноан, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади: -магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог […]
Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан ЧҚБТ ўқитувчиларига захирадаги ҳарбий унвон ва малака тоифаси бериш тизими жорий этилган. Унга кўра 2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тоифаси бериш амалиёти йўлга […]
Наманган шаҳрида 9-синф ўқувчиси ижарага машина олиб миниб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. Воқеа 2024 йил 2 ноябрь куни соат 10:00 ларда содир бўлган. Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги хусусий мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси Gentra машинасини ижарага олиб катта тезликда бошқарган. Оқибатда, машина бошқарувни йўқотиб айланиб […]
Талабаларнинг поездга бўлган талаби ва электрон чипта хариди ошиб кетгани сабаб байрам арафасида поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда. Темир йўл транспорти чипталарига талаблар ортиб бораётганлиги сабабли тез сотилиб кетмоқда ва бундай ҳолатларга «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қандай чора тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Жамият матбуот хизмати хабар қилди. Маълум бўлишича, байрам […]
“Абу Райҳон Беруний университети” МЧЖнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича киритилган вазирликнинг даъво аризаси рад қилинди. 19 ноябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий сулининг судьяси А.У.Мамирова раислигида бўлиб ўтган судда вазирлининг даъвоси асоссиз деб топилди.
Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш низомининг 1 бандида «Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди» дея ёзилган. Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим […]
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг […]
Агар ўқитувчи ёки бошқа шахс дарсга ҳалал берса, шу жумладан, ўқувчиларни баҳолашга аралашса улар учун маъмурий жавобгарлик бор. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини […]
II босқич туман халқ таълими бўлимлари томонидан Мактаб босқичида (И босқич) 1,2,3-ўринларни эгаллаб ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида октябрь ойида ўтказилади. Академик лицейлар ўқувчилари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг Мактаб босқичи ғолиблари Туман босқичида иштирок этмасдан тўғридан-тўғри III (Вилоят) босқичида иштирок этадилар. II босқичда (Туман) ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар […]
Президент Шавкат Мирзиёев 24-центабр куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат. Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти. Шу […]