Чекка ҳудудларда жойлашган мактаб ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

 

Унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади.

 

 

Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

 

 

Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерлари ривожланган хорижий мамлакатларга давлат гранти асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.

 

 

Бунда:

 

➖мактабдан ташқари таълим йўналишида катта тажрибага эга давлатларнинг тажрибасини ўрганиш;

 

 

➖энг яхши мактабдан ташқари таълим йўналиши тизимига эга давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

 

 

➖“Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ҳар йили 20 та мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқитувчи-тренерларини хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш режалаштирилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры