Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича 2025 йил 9 январдаги 05-40-154-сонли кўрсатма хати эълон қилинди.
Мазкур Низомнинг 33-бандида умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилиши белгиланган.
Тегишли таҳлиллар натижасида айрим жойларда 2024 йил декабрь ойи учун директор жамғармасидан тўланиши лозим бўлган тўловлар жорий йилги харажатлар сметасининг январь ойидаги маблағлари доирасида амалга оширилмасдан, директор жамғармаси бўйича кейинги ойлар учун режалаштирилган маблағларни январь ойига кўчириш орқали ходимларга моддий ёрдам тўланганлиги маълум бўлди.
Бундай ҳолатлар мактабларнинг директор жамғармаси учун ҳар ойлик режалаштирилган маблағларнинг сунъий равишда етишмовчилигини келтириб чиқарган.