16 ёшли ўқувчи ўз мактабини ёқиб юбормоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқларда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз мактабини ёқиб юборишга урингани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бугун 10 январь куни эрталаб содир этилгани айтилмоқда.

 

 

16 ёшли Илья исмли мактаб ўқувчиси ўзи ўқийдиган Курскдаги 54-мактабга бош ва бўйин қисмини ёпадиган бош кийим (балаклава) кийиб келган. У мактаб биносининг ойнасини синдириб, уни ёқиб юборишга уринган. Бироқ, ҳаракати муваффақиятсиз тугаб, мактаб кириш қисмида пичоқлар ва ёқилғи солинган шиша идиш сақланган сумкани қолдириб кетган. Кейинчалик Илья ўз уйида қўлга олинган.

 

 

Курск вилояти губернатори Александр Хинштейн сўзига кўра, кириш қисмида навбатчилик қилаётган қўриқчи «нимагадир уни тўхтата олмаган.»

 

«Ёш йигит бино ичига югуриб кирди, коридорда бир деразани синдирди ва таъқибга қарамай, ҳеч қандай тўсиқсиз ташқарига чиқиб кетди. Шу билан бирга, эшик ойнасини болғача билан синдириб ўтди. Қочаётганда кириш қисмида сумка ташлаб кетди, унда иккита пичоқ ва ёқилғи учун мўлжалланган суюқлик идиши бор эди. Бутун воқеа икки дақиқадан кўп вақтни олмай содир бўлди,» — деб таъкидлади у.

 

 

Тергов давомида унинг қурол-аслаҳалар билан тушган суратлари топилган. У ўз ҳаракатларини мактабга нисбатан шикояти йўқлиги, балки синфдош қиз билан тортишиб қолгани сабаб содир этганини тушунтирган.

 

 

Бироқ тез орада мактаб ўқувчилари орасида тарқалган хабарлар орасидан гумонланувчининг «манифести» яъни режа тузилган матни топилган. Ушбу ҳужжатда у мактаб ичида «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилган.

 

 

Бундан ташқари, 13 ёшли жиноятчи Роман Гизатулин сўзларини келтириб, бошқа мактабга ҳужум уюштирган жиноятчиларга қойил қолганини билдирган. Шунингдек, у 7-синфдан бери шу каби ҳаракатни амалга оширишни режалаштирганини ёзган.

 

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры