Қайси ОТМни тугатганлар прокуратура ва тергов органларида ишлаши мумкин?

Ижтимоий тармоқларда «Энди фақат Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тугатганлар прокуратура ва тергов органларида ишлай олади, деб Ўзбекистон 24 да хато маълумот тарқатилди» деган хабар тарқатилган.

 

Шундан сўнг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси расмий ахборот эълон қилган. Академиянинг расмий ахборотида «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ–257-сон Фармоннинг 7-бандида бошқа юридик олий таълим муассасалари битирувчилари Академияда давомийлиги 6 ой (576 соат) бўлган қайта тайёрлаш курсини ўташи ва тегишли дипломга эга бўлиши талаб этилади», – деб изоҳланган.

 

 

«Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» Президент фармонининг 7-бандида қуйидагича акс этган:

 

– Ваколатли давлат органлари ходимлари учун Академияда қуйидаги ўқув дастурлари бўйича касбий қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мажбурий тартиби жорий қилинсин: биринчи маротаба ваколатли давлат органларига хизматга қабул қилиниб, суриштирувчи ёки терговчи лавозимларига тайинланган ҳамда прокуратура органларига илк бор хизматга қабул қилинган ходимлар учун — давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган мажбурий бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш курслари.

 

Яъни, прокуратура ва тергов органларига янги ишга кирган ҳар қандай ходимлар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тугатган ёки тугатмаганлигидан қатъий назар 6 ой (576 соат) бўлган қайта тайёрлаш курсини ўташи лозим.

 

Бундан ташқари прокуратура тўғрисидаги қонуннинг 43-моддасига кўра, прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланиши белгиланган.

 

«Яъни, юқоридаги норматив ҳужжатлардан хулоса қиладиган бўлсак, прокуратура ва тергов органларида фақат Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси битирувчилари ишлай олади деган фикрлар нотўғри ҳисобланади. Ҳеч бир норматив ҳужжатда бундай қоида ўз аксини топмаган. Яъни ТДЮУ ёки бошқа олий юридик таълим муассасасини тугатганлар ҳам прокуратура ва тергов органларига ишга кира олади», – деб изоҳланган @юристлар_маслаҳати телеграм саҳифасида.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры