Вазир жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
2025 йилда эса вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони 1 500 нафар этиб белгиланди.
Бунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан тақдим этиладиган кириш имтиҳонларидаги натижалардан келиб чиқиб, квота ҳудудлар ва туман (шаҳар)лар бўйича тақсимлаб бўлингач, таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига тақдим этилади.
Таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгаш эса ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган квотага нисбатан уч баравар кўп номзодларни саралаш учун вазирлик (Ишчи гуруҳ)га тақдим этади.
Таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгаш вакиллари кимлар?
Асосан шу икки масъул вазир устамасига даъвогар бўлган номзодлар масаласини кенгаш йиғилишида кўриб чиқиб, ҳал қилади. Кенгаш таркибида юқоридаги икки масъулдан ташқари яна 20 нафар масъул шахслар мавжуд.
Улар орасида эса прокурор, адлия бошқармаси бошлиқлари, бандлик бошқармаси бошлиқлари ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари ҳам мавжуд.
Айнан шу таркибдан иборат ҳудудий кенгашлар номзодлар рўйхатини шакллантириб, вазирликка тақдим қилганидан сўнг, улар орасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар 2 босқичда сараланади.
Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган педагог кадрларга вазир жамғармаси ҳисобидан устама тайинлаш бўйича вазирлик буйруғи чиқарилади.
Манба: Xalqtaliminfo.uz