2025-йил 1-январдан бошлаб педагог кадрлар учун малака ошириш тизимига янгиликлар киритилади. Ушбу ўзгаришлар малака ошириш жараёнини тартибга солиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган.
Малака оширишнинг асосий ўзгаришлари
-Курс давомийлиги: Малака ошириш курслари 1 ойлик муддатга ўзгартирилади.
-Қайта ўтиш муддати: Педагоглар 5 йилда бир марта малака ошириш курсларида қатнашишлари белгиланди.
2024 йилда онлайн малака оширган педагоглар:
-Ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар (стажёр ўқитувчилар), амал қилиш муддати 1 йил қолган биринчи ва олий тоифали ўқитувчилар 2025 йилга режалаштирилади.
-Иккинчи тоифали ўқитувчилар ва қолган биринчи ва олий тоифали ўқитувчилар 2026 йилга режалаштирилади.
2024 йилда офлайн малака оширган педагоглар:
-Ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар (стажёр ўқитувчилар) 2027 йилга режалаштирилади.
-Иккинчи ва биринчи тоифали ўқитувчилар 2028 йилга режалаштирилади.
-Олий тоифали ўқитувчилар, шунингдек, тоифасини умрбод сақлаб қолган барча ўқитувчилар 2029 йилга режалаштирилади.
Тизимнинг мақсади
-Педагогларнинг билим ва кўникмаларини замонавий талаблар асосида янгилаш.
-Малака ошириш жараёнини тартибга солиш ва самарадорлигини ошириш.
-Ўқитувчиларнинг тоифалари ва лавозимларига мос малака талабларини мунтазам янгилаб бориш.