Лицензия олишдан олдин ўқитувчиларни ишга олиш тартиби бекор қилинмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига ўзгартириш киритилмоқда. Унга кўра:

 

– Литсензиат томонидан нодавлат таълим соҳасидаги фаолияти учун лицензия олинган кунидан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни таълим соҳасида ваколатли давлат органларининг тегишли ахборот тизимларига киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;

 

 

– Олий таълим ташкилоти ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларини бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ўз ахборот тизимига эга бўлиши ҳамда уни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган талаблар бўйича вазирликнинг Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига (ҲEМИС) интеграция қилиши шарт.

 

 

Аввалроқ, Юридик фанлари доктори Ахтам Якубов Президент билан бўлган учрашувда хусусий мактаб очиш учун лицензия олишдан олдин ўқитувчиларни ишга олиш тартибини бекор қилиш таклифини берган ва буни Президент маъқуллаган эди.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры