2025 йилдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир қонунчилик ҳужжатларида бир қанча ўзгаришлар бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан:
– 2025 йил 1 мартдан — мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий таълим асосида малака ошириш тизими йўлга қўйилади;
– 2025 йил 1 апрелдан — мактабларда «Иқтидор» ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилиб, жамоалар ўртасида «Иқтидор мактаб ансамбли» республика танлови ўтказилади;
– 2025 йил 1 мартга қадар — бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;
– 2025 йил 1 июндан — умумий ўрта таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади;
– 2025 йил 1 январдан — нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга «А-2» ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
– 2025 йил 1 январдан — давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан:
– 2025 йил 1 январдан — давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланади;
– 2025 йил 1 январдан — давлат МТТлари ходимларига берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» ахборот тизимига электрон шаклда тақдим этилади;
– 2025 йил 1 февралдан — тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги, 2025 йил 1 июлдан барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг қатор иш ҳужжатларини юритиш «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади;
– 2025 йил апрелдан — мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ахборот тизимлари босқичма-босқич Ягона таълим ахборот экотизимга бирлаштирилади.