Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30-сентябрдаги «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони асосида:
2025 йил 1 январдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилмоқда.
Ушбу лавозим мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячи-методист лавозими негизида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини сақлаб қолган ҳолда ташкил этилади.
Мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнларига инновацияларни, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш вазифаларини бажариши кўзда тутилган.