2025 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестациясида мактаб психологлари иштирок этишлари мумкин.
Аттестация жараёнлари қуйидаги муддатларда ташкил қилинади:
– январь-февраль ойларида мутарожаатлар (аризалар) қабул қилинади;
– март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
– июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.
Психологлар аттестацияси ҳам, 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарор билан тасдиқланган низом асосида икки босқичда ўтказилади:
– биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади;
– иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cаse study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.
Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагоглар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланган ва 1 мартга қадар давом этади. Ушбу ҳавола орқали кирилади ҳамда ОнеИД-тизими орқали шахсий кабинетга ўтиб, тегишли маълумотлар киритилади.