Кореяда бўлиб ўтган нотиқлик танловида 10 ёшли ўзбек қиз ғалаба қозонди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган 12-Миллий икки тилдаги нотиқлик танловида ўзбекистонлик 10 ёшли Зиннура Каримова бош мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

 

 

Зиннура Каримова «Волгок» бошланғич мактабининг 4-синф ўқувчиси бўлиб, мусобақа давомида ижодий чиқиш қилган. У ўзи ёзган «Ёсудаги мароқли саёҳат» мавзусидаги ҳикоясини икки тилда – ўзбек ва корейс тилларида сўзлаб, ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлган.

 

 

Маълум қилинишича, у мусобақага етиб келиш учун бир нечта саралаш босқичларидан ўтган. Аввал «Волгок» мактабини ички босқичида — олтин медалга эга бўлиб, сўнгра Квангжу шаҳар таълим департаменти ўтказган ҳудудий босқичда — кумуш медални қўлга киритган. Ушбу ютуқлари унга республика босқичида иштирок этиш имкониятини берган.

 

 

Мусобақада 52 нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, улар 16 тилда ўз ҳикояларини намойиш қилишган.

 

 

Маълумот ўрнида, Зиннура Каримованинг опаси Лазиза Каримова ҳам 2023 йилда бўлиб ўтган ушбу танловда муваффақиятли иштирок этиб, II ўринни эгаллаган. Уларнинг ғалабалари Квангжу шаҳри ва Чолланам-до провинциясининг тарихидаги илк йирик ютуқлардан бири сифатида қайд этилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры