«Ўқувчиларни совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилганлар» жазоланди

Ижтимоий тармоқларда «ўқувчиларни совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилинганлиги» акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўли билан боғловчи, темир йўл устидан ўтган кўприк фойдаланишга топширилиб, кўприкнинг очилиш маросимига совуқ об-ҳавода Денов туманидаги 14 ва 16 – сонли мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола) туманнинг Маданият бошқармаси топшириғига кўра енгил байрамона кийимларни кийган ҳолда жалб қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига болаларнинг соғлигини хавф остига қўйган масъулларга тегишли чора кўриш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритган.

Тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, болаларнинг соғлигини хавф остига қўйилганлиги юзасидан ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан интизомий жазо қўлланилган.

Шунингдек, Маданият вазирлиги томонидан вазирлик тасарруфидаги ташкилотларга юқорида қайд этилган қонун бузилиш ҳолатларига такроран йўл қўймаслик, ўқувчиларни ҳар қандай тадбирларга асоссиз жалб қилишни қатъиян тақиқлаш чораларини кўришга оид кўрсатмалар берилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры