Ўзбекистон дунё мамлакатлари IQ даражаси бўйича рейтингида юқорига чиқди.
Ўтган йили фуқароларнинг ўртача интеллект даражаси 94,81 (80-ўрин) эди. Бу йил эса 96,98 (69-ўрин)ни ташкил этган.
Ўзбекистон дунё мамлакатлари IQ даражаси бўйича рейтингида юқорига чиқди.
Ўтган йили фуқароларнинг ўртача интеллект даражаси 94,81 (80-ўрин) эди. Бу йил эса 96,98 (69-ўрин)ни ташкил этган.
Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилишга қуйидаги бир неча ташкилотлар масъул ҳисобланади: Мактаб; Ҳокимлик; Мактабгача ва мактаб таълими органлари; Миллий гвардия. Бу органлар болаларнинг дарсларда қатнашиш ҳолатини мониторинг қилади ва ўқувчиларнинг дарс қолдириши сабабларини аниқлаб, зарур чора кўради. Болалар дарсга келмаган тақдирда, улар билан индивидуал иш […]
Дарсга кечикиш, ўқувчилар томонидан ўқув-қуролларини олиб келинмаслиги ёки мактаб формасининг йўқлиги ўқувчини дарсга киритилмаслигига асос бўлмайди. Таълим муассасаларидаги ўқув жараёни «қонунийлик, демократик, камситишга йўл қўймаслик ва ҳурмат» принципларига асосланиши керак. Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари […]
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича 2024 йил 20 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини мй.узбмб.уз сайтидаги «Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат) Натижа« бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда билишлари мумкин. Изоҳ: мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) […]
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди. Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган. Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган. Хусусан, Олий […]
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда мамлакатда бундай чеклов 13 ёшгача бўлган болаларга тааллуқлидир. Аввалроқ Австралияда ҳам шу масала муҳокама қилинаётган эди. Норвегия ҳукумати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун қатъий ёш чекловини жорий этишга тайёрланмоқда. Энди 15 ёшдан кичик болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат олмайди, деб хабар берди, бош вазир […]
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг контрактини тўлаганда даромад солиғи ундирилмайди. Шундан келиб чиқиб, тўланган контрактнинг 12 фоиз миқдорини қайтариб олиш мумкин. Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан […]
Президент Шавкат Мирзиёев 24-сентябрь куни касбий таълимни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди. Тақдимотда касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та янги техникум ташкил этиш таклифи берилди. Бунга ҳозирги кундаги 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллежнинг табақалаштирилгани учун улардан унумли фойдаланилмаётгани сабаб бўлганлиги айтилган. Бундан ташқари, техникумларнинг академик […]
Юқори технологияли компаниялар, университетлар ва тадқиқот марказларини бирлаштирган Альянс (Сунъий интеллект соҳасидаги иттифоқи) сунъий интеллект бўйича мутахассислар учун янгиланган асосий касблар ва компетенциялар моделини тақдим этди. Иттифоқнинг асосий мақсади — замонавий рақамли иқтисодиёт талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга кўмаклашишдир. Иттифоқнинг янги ҳужжати сунъий интеллект билан ишлаш учун зарур бўлган […]
Республика таълим маркази кимё (кимё-технология, табиий фанлар) йўналишидан 7–11-синфлар вариатив 2-чорак учун мавзу режаларни эълон қилди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: Кимё(кимё-технология) йўналишидан тақвим-мавзу режалар 7-синфлар учун йиллик иш режа – Юклаб олиш 8-синфлар учун йиллик иш режа – Юклаб олиш 9-синфлар учун йиллик иш режа – Юклаб олиш […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги 867-сон қарорига биноан, уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган педагоглар мустақил малака оширишлари мумкин. 27-банд. Мустақил таълим орқали касбий маҳоратни ошириш — педагог ва мутахассис ходимлар томонидан ўз лавозими ва мутахассислиги бўйича мустақил равишда янги билимларни ўзлаштириш, малака, кўникма ва компетенцияларни шакллантиришни назарда тутади. […]
Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 1 бандида давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаши келтирилган. Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак! Шунингдек, […]
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тадбирида таълим тўғрисида қуйидагича нутқ сўзлади: “Юртимизда дунёдаги нуфузли олийгоҳларнинг филиалларини очиб, Ўзбекистонни йирик таълим марказига айлантиришни мақсад қилганмиз. Ёшларимиз етакчи хорижий университетларда таҳсил олиб, тажриба орттириб, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бел боғлаганлар. Бунинг учун уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали янада қулай […]
Бугундан барча талабалар (1-курслар ҳам) янги ўқув йили учун тўлов шартномасини олишга онлайн ариза юбориши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. “Бунинг учун kontrakt.edu.uz тизимидан рўйхатдан ўтиб, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн ариза юборинг. Аризалар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тасдиқланиб, ҚР-кодли тўлов-шартномаси шакллантирилади. Тасдиқланган шартномани юклаб […]
Бошқа вилоятга уйланаётган йигитлар, агарда ўша вилоятга доимий яшаш жойларини кўчирсалар бемалол ўша ҳудуддаги олийгоҳга перевод қилишлари мумкин. Масалан сиз Самарқанд вилоятидансиз, келин эса Тошкент шаҳридан. Сиз энди Тошкентга кўчиб кетяпсиз буткул, яъни келин яшайдиган ҳудудга (вилоят, шаҳарга). Демак сиз энди узрли сабабга эгасиз ва ўқишингиз Тошкент шаҳрида хохлаган давлат олийгоҳига кўчириш имконига […]
Самарқанд шаҳридаги 42-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпиони бўлди. Бразилияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги ФИДЕ жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар баҳсларида у муддатидан олдин ғалаба қозонди. Афруза 10 та партияда 9,5 очко (9 ғалаба ва 1 дуранг) тўплаб, сўнгги тур натижасидан қатъий назар, рақибларини ортда қолдирди. Шунингдек, Афруза ўтган йили […]
Халқ таълими вазирининг 2019-йил 28-декабрдаги 406-сон буйруғига кўра Директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг штат бирлиги мактабдаги синфлар сонига боғлиқ бўлиб, унга кўра: –Мактабда 30 ва ундан ортиқ синф мавжуд бўлганда мазкур лавозим учун 1.5 штат бирлиги ажратилади. Ушбу буйруқнинг 1-иловасига асосан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари қўшимча равишда қуйидаги миқдорларда киритилади: –40-49 […]
Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21-майдаги 139-сон қарорига кўра таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар: -телефонини ўчириб қўйиши; -телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шартлиги белгиланган. Шундай экан ҳар бир ўқувчи мактаб ҳудудига кирганда юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириши шарт. […]
Унда Таълимни ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи Шавкат Хўжақулов марказ томонидан ушбу давр мобайнида амалга ошириилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Менежерлик ўқув курсида тўлиқ қатнашган ва ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар курсни муваффақиятли тамомлаган деб ҳисобланади ва якуний аттестация синовларига қўйилади. Якуний синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта ичида Институт ректори буйруғи билан номзодларга менежерлик сертификати тақдим этилади. Якуний аттестация синовларидан муваффақиятсиз ўтган номзодларга бир йил ичида яна бир бор синовда […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024 йил 17 декабрдаги №04-37-4269 сонли кўрсатма хати орқали таълим муассасаларида Янги йил тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилди. Ушбу кўрсатмалар мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактаблари учун тааллуқли. Янги йил байрами доирасида тавсия этилган тадбирлар: – таълим муассасалари ҳудудини, бинолар ва […]