20 фоизлик устама тўланадиган ментор-ўқитувчилар қандай танлаб олинади?

Президентнинг 21.06.2024 йилдаги қарори ПҚ-231-сон қарорига асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб барча мактабларда «Касбий ривожланиш соати», таянч мактабларда эса «Касбий ривожланиш куни» тадбирлари жорий этилади.

 

Ушбу тадбирларни ташкил этиш ҳар бир туман (шаҳар)да юқори малакали ўқитувчилар орасидан фанлар кесимида ментор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилади.

 

 

2025 йил 1 январдан бошлаб ментор-ўқитувчиларига асосий иш жойи бўлган мактаб директор жамғармаси ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

 

 

 

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ўқув йилининг бошланишига қадар:

 

 

– мактабларда фанлар (ёки фанлар блоки) кесимида «Касбий ривожланиш соати» тадбирларини ташкил этишга масъул бўлган етакчи ўқитувчилар рўйхати шакллантирилади;

 

 

– фанлар (ёки фан блоклари) кесимида ҳар бири 25-30 нафар етакчи ўқитувчилардан (имкониятдан келиб чиққан ҳолда тегишли фандан дарс берувчи барча ўқитувчилардан) иборат иштирокчилар гуруҳлари шакллантирилади ва тасдиқланади;

 

– малакали ўқитувчилар орасидан танлаб олиш асосида ҳар бир гуруҳ учун 1 нафардан ментор-ўқитувчилар таркиби шакллантирилади ва тасдиқлаш учун ҳудудий ишчи гуруҳга тақдим этилади.

 

 

Ментор-ўқитувчини танлашда унинг касбий маҳорати, фаоллиги ва лидерлик хусусиятлари ҳисобга олинади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры