2024 йил 7 август куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида»ги 246-сонли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб барча мактабларда «Касбий ривожланиш соати», таянч мактабларда эса «Касбий ривожланиш куни» тадбирлари жорий этилади.
«Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожлантириш соати» тадбирларида ментор-ўқитувчи сифатида фаолият юритадиган фан ўқитувчиларига асосий иш жойи бўлган умумий ўрта таълим муассасаси директор жамғармаси ҳисобидан лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.