Когон туманида 15 ёшли ўқувчи ноқонуний равишда автомобиль бошқариб, йўловчини уриб юбориши оқибатида 32 ёшли аёл оғир жароҳат олган ва бир ҳафта ўтиб вафот этган. Бу ҳақда Бухоро 24 телеграм канали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳолат қалин туман шароитида «Дамас» автомобилида содир бўлган. Вояга етмаган болага машинани ишониб топширган қариндошларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши кутилмоқда.