Абитуриентлар судда ютқаздими?

2024 йилда ҳуқуқшунослик фани бўйича тузилган саволлар абитуриентлар ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган эди.

 

 

Адвокат Мухриддин Шамсиддонов ушбу ҳолатдан норози бўлган абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судгa берганлигини маълум қилган эди.

 

«Жорий йил июль ойида юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга «қамалади» каби) саволлар тушган.

Университетда ўқиб юрган вақтларимда устозларим модда санкциясини ёдлашни қатъий ман этарди. Яъни биз умуман санкция ёдламасдик. Чунки биринчидан, ёдлашни умуман имконияти йўқ, иккинчидан, бу келгуси фаолиятда умуман керак бўлмайди.

Бугундан адвокат сифатида ишга киришдим. Ҳозир Тошкент туманлараро маъмурий судидаман. Иш билан танишиш ва ОАВни жалб этиш бўйича судга илтимоснома тақдим этаман», – деб муносабат билдирганди адвокат Шамсиддинов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

 

 

Жорий йил 4 январда Мухриддин Шамсиддонов «абитуриентлар судда ютқазди» дея телеграмдаги саҳифасида пост қолдирди.

 

 

«Абитуриентлар судда ютқазди! Иш тафсилотларига тўхталмайман, керакли фактларни юқори судга тақдим этадиган шикоятимда баён этаман. Бир кун келиб судларимиз чинакамига мустақил ва одил бўлишига ишонаман», – дейди адвокат Мухриддин Шамсиддинов

 

 

 

Шунингдек, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирган эди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры