Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди.
Бу ҳақда Самарқанд давлат университети матбуот хизмати хабар берди.
«СамДУ нинг амалиёт ўташ ва соғломлаштириш оромгоҳидан топилган ушбу ҳашарот «Gorbiscape zarafshanicus» деб номланди. Бу ҳақдаги маълумотлар Феруз Шодмонов ва россиялик олим Алехандер Фомичевларнинг Scopus базасига кирувчи «Acta Arachnologica» (Q2) журналида эълон қилинди», — дейилади хабарда.