Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2024 йилдаги 455-сон қарорига мувофиқ, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама энди тўланмайди.
Ушбу қарорнинг 8-илова 10-бандига кўра:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарорининг 7-банд 3-хатбошиси чиқариб ташланди.
ПҚ-5117-сон қарор 7-банд 3-хатбошисига кўра:
2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама ташкилотларнинг буджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида буджет маблағлари ҳисобидан тўланар эди.
Энди мана шу 20 фоизгача қўшимча устама тўланмайди.