Савол: Мен мактабгача таълим ташкилотида методистман. Ўқишни 2019 йили тугатиб, 2020 йил ишга кирдим. Аммо ҳозиргача малака оширишга бормаганман. Шунда ҳам аттестацияда қатнаша оламанми?
Жавоб: Пэдагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомга кўра, бэвосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
– педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
– қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.
Эслатма! Аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида малака ошириш сертификати талаб қилинмаган. ЧҚБТ фани ўқитувчилари бундан мустасно