Тошкент Ислом университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига 20 фоизгача ойлик қўшимча ҳақ энди тўланмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2024 йилдаги ПҚ-455-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори 9-илова 11-бандига мувофиқ:

 

 

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2003 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 347-сон қарори 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига кўра, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат ва магистратура босқичларини битирган талабалар ўз ихтисослиги бўйича давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ишга қабул қилинишида давлат таълим муассасалари битирувчилари билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар, уларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2003 йил 11 августдаги 347-сон қарори талаблари қўлланилар эди.

 

 

2025 йил 1 январдан 347-қарор ўз кучини йўқотди, демак нафақат, Тошкент Ислом университети битирувчиларига, балки Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига ҳам 20 фоизгача ойлик қўшимча ҳақ энди тўланмайди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры