«Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари» мавзусида иншолар танлови ўтказилади

Президентининг «Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

 

Қарорга кўра:

 

– умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, «Темурбеклар мактаблари» курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари» мавзусида иншолар танлови ўтказилади ва ғолиблар муносиб тақдирланади;

 

 

– барча бўғиндаги таълим муассасалари, кутубхоналар, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда таниқли олимлар ва адиблар иштирокида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий учрашувлар, адабиёт ва китобхонлик кечалари ташкил қилинади;

 

 

– 2025 йил октябрь ойида Самарқанд давлат университетида «Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилинади;

 

 

– 2025 йил ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечаси ўтказилади.

 

 

– Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ҳудудини ободонлаштирилади ҳамда музей экспозицияси бойитилади;

 

 

– Қарши шаҳридаги кўчалардан бирига Маҳмудхўжа Беҳбудий номини бериш ҳамда унга бағишланган ёдгорлик лавҳаси ўрнатилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры