Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлган. Бу ҳақида Кун.уз манбаси хабар бермоқда. У шаҳар перинатал марказига олиб борилган. Манбага кўра, қизнинг ҳомиласи 4 ойлик.
Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилётгани, қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Шунингдек, 2021 йилда Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланган. Қизнинг номусига тегиб келган ва унинг ҳомиладор бўлишига сабаб бўлган эркак 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини олган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йил ўтказган матбуот анжуманида йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта ҳомиладорлик аниқланганини маълум қилган.