Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.
⠀
Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади.
⠀
Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз — дея хабар қолдирган Саида Шавкатовна, ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.