Тошкент давлат педагогика университети учун 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари қурилади

Шаҳарда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети учун замонавий мажмуалар ҳам бунёд этилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг телеграмдаги саҳифасида пост қолдирди. Хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев уларнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирган.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Тошкент давлат педагогика университетининг еттита факультети тарқоқ жойлашган. Биноларнинг аксарияти эскирган.

 

 

Шу боис университет учун қирқ гектарлик майдонда 20 минг талабага мўлжалланган ўқув бинолари қурилади. Шунингдек, 5 минг ўринли ётоқхона, 300 ўринли боғча, 616 ўринли мактаб, 588 ўринли академик лицей, спорт ва маданият саройлари, амфитеатр ва бошқа иншоотларни ўз ичига олади. Бир сўз билан айтганда, юқори рейтингли хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида «боғча – мактаб – университет» яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилади.

 

«Бу маърифат масканлари – ёшларимизга инвестиция. Улардаги йўналишлар, дастурлар, таълим сифати ва касбларда Янги Ўзбекистонимиздаги марралар мужассам бўлиши керак. Бугун билим олаётган ёшлар келажакда мамлакатимизни олдинга бошлайдиган, муаммоларни ҳал этадиган «калит», – дейди Президент.

 

 

Мажмуада педагог ва талабалар учун энг замонавий қулайликлар ҳозирланади. Дарслар бир сменага ўтказилиши, дуал таълим йўлга қўйилиши эвазига ўқиш ва амалиёт сифатида ўсиш бўлади.

 

 

«Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Янги Ўзбекистон» университети олий таълим тизимида янги даража бўлди. Унинг ўқув дастурлари дунё рейтингида юқори ўринда турувчи университетлар профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, Германия стандартлари асосида ишлаб чиқилган.

Бу ерда ўқиш истагида бўлган ёшлар сони йилдан йилга ортмоқда. Бугунги кунда муассасада минг нафардан ортиқ талаба таълим олмоқда. Университет учун янги мадмуа қурилиши уч босқичда олиб борилади. Дастлаб ўқув объектлари ва ректорат биноси бунёд этилиши кўзда тутилган.

Якунда ўн минг нафар талабани қамраб оладиган бешта факультет, бир вақтнинг ўзида саккиз минг нафар талабага хизмат кўрсатадиган ректорат биноси қад кўтаради. Кутубхона, музей, кўргазма зали, мультимедиа хонаси, спорт мажмуаси, сузиш ҳавзаси ташкил этилади», – дейди Ҳилола Умарова.

 

 

Шунингдек, ўқитувчилар учун 286 ўринли турар жой, талабалар учун 2 минг ўринли ётоқхона қурилиши режалаштирилган.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры