Санкт-Петербургда 16 ёшли мактаб ўқувчиси мактабнинг ахборот стендида тақиқланган шахсларнинг суратларини осишда айбланиб ҳибсга олинди.
26 декабрь куни мактаб стендидан Дениск Капустин ва Алексей Левкиннинг фотосуратлари топилган.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар террорчилик фаолияти билан боғлиқ деб гумон қилиниб, қидирувга берилган. Россия Молия мониторинги томонидан террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилган. Суратлар ёнига «Россия қаҳрамони» деган ёзув қўшилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида ушбу суратларни осишда 8-синф ўқувчиси гумон қилинган.
Кеча, 27 декабрь куни кечқурун полиция қизнинг уйидан олиб кетилган. Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси (терроризмни оммавий оқлаш ёки тарғиб қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда қиз вақтинчалик изоляторда сақланаётгани айтилмоқда. Шунингдек, тергов ишлари давом этмоқда.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилиши кутилмоқда.