Тошкентдаги боғчаларда янги электрон тизим синовдан ўтказилиши режалаштирилмоқда

 

2025 йил 1 февралдан бошлаб Тошкентдаги болалар боғчаларида янги электрон тизим жорий қилиниши кутилмоқда. Бу тизим синов режимида ишга туширилиб, бир қатор муҳим вазифаларни бажаради.

 

 

Электрон платформа орқали болалар ва боғча ходимларининг кунлик давомати назорат қилинади. Шунингдек, ходимларнинг иш вақти қайд этилиб, бўш иш ўринлари рўйхати шакллантирилади.

 

 

Шундан келиб чиқиб, болалар овқати учун мўлжалланган маблағлар ҳисобланади.

 

 

Лойиҳа мактабгача таълим тизимини янада шаффоф ва самарали қилишга қаратилган. Электрон тизим орқали боғчаларнинг иш жараёни ҳақида маълумотларни тезкор олиш ва уларни таҳлил қилиш мумкин.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры