Андижондаги «ҳужра»ларда таълим олаётган мактаб ўқувчилари аниқланди

Асака туманида истиқомат қилувчи Г.Э. (аёл) ҳеч қандай махсус билимга эга бўлмасада, ўзининг яшаш хонадонида 5 нафар вояга етмаган ўғил болага ноқонуний равишда диний сабоқ бериб келгани маълум бўлди.

 

 

Болаларнинг 4 нафари андижонлик, 1 нафари эса қашқадарёлик бўлиб, улар 2014–2016 йиллар оралиғида туғилган. Хабарда ёзилишича, 2016 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган бола Асака туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг 2-синфига 2023 йилнинг ноябрь ойида кўчиришган. Бунда боланинг ота-онаси фарзандининг ўқишини кўчиришни Г.Э. орқали амалга оширган.

 

 

Мактаб директори эса болани ота-онасининг аризасисиз, тегишли буйруқ чиқармасдан ўқишга қабул қилган. Шунингдек, уни «ҳужра» шароитида диний таълим олаётганидан хабардор бўлсада, зарур чораларни кўрмаган.

 

 

Қашқадарёлик бола фуқаро Г.Э.нинг уйида яшаган ва диний сабоқ олган. Аммо мазкур аёл томонидан муттасил калтакланиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли, кейинчалик шифохонага ётқизилган.

 

 

Эндиликда ҳолат юзасидан Г.Э. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Мактаб директорига нисбатан эса хизмат текшируви ўтказилиб, у эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

 

 

Бундай ҳолат Андижон туманида ҳам кузатилган. Жумладан, туманда яшовчи фуқаро А.У. (эркак) ўз уйида «ҳужра» ташкил қилиб, 2010- ва 2013 йилларда туғилган 4 нафар ўғил болага диний сабоқ бериб келган.

 

 

Болалардан бири Тошкент шаҳрида яшасада, унинг ўқиши ота-онасининг хоҳиши билан диний сабоқ олиши учун Андижон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирига кўчирилган.

 

 

Хусусан, бола мактаб дарсларига қатнашмаган бўлсада, мазкур мактаб директори уни мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрмаган. Мактаб директорига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, у ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры