2025 йилда таълим соҳасига давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?

Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ ажратилиши тасдиқланди. Бу Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва Бюджетнома Сенат томонидан тақсдиқланди.

 

 

Унга кўра, мамлакатнинг 18 та вазирлигига жами 195 трлн 763 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилмоқда. Рўйхатда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига йўналтирилган маблағлар бўйича маълумот берилмаган. Бу маълумот анъанавий равишда бошқа ташкилотлар оладиган жами маблағга қўшиб кўрсатилган.

 

 

2025 йил учун вазирлик ва идорадалардаги жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар белгиланган.

 

Ушбу қонун лойиҳасида таълим соҳаси учун қуйидагича маблағ ажратилиши белгиланган:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига йўналтирилган маблағлар қуйидаги йўналишларга тақсимланган:

 

Ривожлантириш дастурлари учун харажатлар – 6 трлн 631 млрд 679 млн;

 

Умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш билан боғлиқ харажатлар – 1 трлн 300 млрд;

 

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш – 250 млрд;

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағларини шакллантириш – 120 млрд;

 

Мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш учун харажатлар – 200 млрд;

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг спорт жиҳозлари билан таъминлаш учун харажатлар – 62 млрд 79 млн;

 

Хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш харажатлари – 250 млрд;

 

Умумтаълим мактабларини миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш учун харажатлар – 50 млрд;

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотларига планшетлар харид қилиш харажатлари – 50 млрд;

 

Умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш ва уларга «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилалар фарзандларини жалб қилиш учун маблағлар – 500 млрд;

 

Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар – 3 трлн 809 млрд 600 млн;

 

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар – 4 трлн 10 млрд.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар қуйидагича тақсимланган:

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги: 6 триллион 279 миллиард 956 миллион

 

Ривожлантириш дастурлари учун харажатлар: 480 миллиард

 

Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартсиз қоплаш: 125 миллиард

 

Давлат-хусусий шериклик ва давлат олий таълим муассасаларининг буюртмалари асосида талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар учун субсидия: 300 миллиард

 

Давлат-хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойларида яшайдиган талабалар учун давлат шеригига ажратиладиган субсидиялар: 50 миллиард

 

«Ёшлар дафтарига» киритилган ёшлар уларнинг амалиётини ўташи давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида харажатлар учун: 5 миллиард

 

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал харажатлар: 64 миллиард 773 миллион

 

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш: 715 миллиард

 

 

Эслатма! 2024 йилги Буджетномага кўра, таълим соҳасига қуйидагича маблағ ажратилиши белгиланган эди:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 трлн 130 млрд 330 млн сўм.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры