«Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
– юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
– Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.
Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.
Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
2025-2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш бошланади. 2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.