2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори билан 2025 йил 2 январь дам олиш куни деб эълон қилиниши муносабати билан 2 январь куни ўтказилиши белгиланган гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.
2024 йил 23 декабрь куни чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича навбатдаги имтиҳон саналари эълон қилинган эди.
Бунда:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — 2025 йил 4 январь куни;
➖ Самарқанд вилоятида — 2025 йил 5 январь куни ўтказилиши белгиланган.
Қайд этиш керакки, ушбу ўзгартириш фақатгина 2025 йил 2 январь кунига режалаштирилган гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонига тегишли бўлиб, бошқа кундаги имтиҳонларда ҳеч қандай ўзгариш мавжуд эмас.