Сурхондарёлик ўқитувчи бир ойлик маошини муҳтож оила фарзандларига сарфлади. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Мусаева маълум қилган.
Маълум бўлишича, бошланғич синф ўқитувчиси бўлган Латофат Исматова 10 миллион сўмга яқин маош олади.
У «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида бир ойлик маошини 6 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига 1 миллион сўмдан туҳфа қилиб, қолганига уларга байрам совғаларини улашганлиги таъкидланган.