Тошкент вилоятидаги 10-сонли мактаб қишки таътилда таъмирлаб берилиши режалаштирилмоқда

 

Тошкент вилояти Бўка тумани Катта Ровот МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сон умумий ўрта таълим мактаби қишда таълим олиш учун яроқсизлиги бўйича мурожаат келиб тушган эди.

 

 

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Qalampir.uz эълон қилган материал юзасидан расмий муносабат берди.

 

 

Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимлиги, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Бўка тумани ҳокимлиги, Бўка туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул шахсларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб тўлиқ назоратга олинган.

 

 

Маълум бўлишича, ушбу мактабга 2019 йили маҳаллада жойлашган коллеж биноси берилган. Бу ерда 13 та синфда 248 нафар 5-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар таҳсил олади. Мактабнинг эски биноси 1988 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, айни вақтда мазкур бинода бошланғич 8 та синфдан иборат 153 нафар 1-4-синфлар ўқимоқда.

«Ўрганиш давомида туман ҳокимлиги томонидан асосий бинодаги синфхоналар пол қисми, дераза ойналарнинг беркитилиши ҳокимлик томонидан амалий ёрдам қилиниб, ўқувчиларнинг қишги таътил вақтида таъмирдан чиқариб берилиши режалаштирилди. Асосий бинода иссиқлик етарли даражада. Бино синф хоналари 16-17 Г да илимоқда. Кўмир видеода келтирилганидек яроқсиз эмас.

 

Мактабнинг эски биноси, айни пайтда бошланғич синфлар таҳсил олаётган бино келгуси ўқув йилида маҳаллий буджетдан капитал таъмирлаш учун режага киритилади.

 

Амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар бериб борилади», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры