Жорий йил 30 сентябрь куни соҳага доир яна бир муҳим ҳужжат – мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича Президент фармони қабул қилинган.
Унга мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб, мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади. «Методик маҳорат соати», «Методик маҳорат куни» каби малака ошириш шакллари ташкил қилинади.
Шунингдек, кейинги йил 162 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 100 та хусусий ва мингта оилавий боғча очилади. Булар орқали мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади. Мактабга тайёрлов гуруҳлари билан бошланғич синф ўқув дастурларининг узвийлиги оширилади.