Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида хорижий ташкилотлардан жами 98.000 АҚШ доллари миқдоридаги халқаро грандлар жалб этилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида жорий йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилди:

 

 

Айни вақтда республикадаги 332 та касб-ҳунар мактабида 136 376 нафар 9-синф ўқувчиси таҳсил олмоқда.

 

 

Касб-ҳунарга ўргатиш жорий этилган 289 та умумтаълим мактабида касбий таълим устаси (1 штат бирлиги доирасида) лавозими ҳамда 10-11-синфлар учун «Касбий таълим» фани жорий этилди. Ушбу фан учун ҳафтасига 3 ўқув соати ажратилди.

 

 

60 турдаги (48 та ишчи, 12 та замонавий ахборот технологияларига оид) касб-ҳунарларнинг замонавий ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

 

 

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан (жами 14 та) умумий ўрта таълим муассасасида 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун тажриба-синов тариқасида педагогик синфлар ташкил этилди.

 

 

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида хорижий ташкилотлардан жами 98.000 АҚШ доллари миқдоридаги халқаро грандлар жалб этилди.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры