Фирибгарликда айбланаётган Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари аэропортда қўлга олинди

Москвадаги аэропортларнинг бирида фирибгарлик иши бўйича федерал қидирувда бўлган Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Идора қўлга олинган шахснинг исмини ошкор этмаган. Куч тузилмаларига яқин бўлган Telegramʼдаги «112» каналининг ёзишича, ушланган шахс 2024 йил август ойида ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетган Денис Грибовдир.

 

Тергов версиясига кўра, собиқ вазир ўринбосари шериклари — бўйсунувида бўлган институтнинг собиқ проректори, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги компания директори ва ходими билан Россия буджетидан касб-ҳунар таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағларни ўғирлаш схемасини ишлаб чиққан. Улар педагогларга амалиёт ўташлари учун давлат шартномасини тузган, бироқ уларни ўтказмаган.

 

«Ишнинг амалга оширилганини тасдиқлаш учун шериклар сохта ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаган. 54 миллион рублдан ортиқ буджет маблағлари ўзлаштирилган ва гумонланувчилар ўртасида тақсимланган», — дейилади ИИВ хабарида.

 

Ишга алоқадор бошқа уч киши ҳам ушланган — уларнинг ҳам исми ошкор этилмаяпти.

 

Собиқ вазир ўринбосари Россиядан ташқарида «терговдан яширинган». Унга нисбатан айблов ва қидирув эълон қилинган. Собиқ амалдор мамлакатга учиб келганида қўлга тушган.

Kun.uz манбасидан

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры