Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасида «Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев тизимда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Унга кўра, эндиликда камбағал оила реестридаги талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан юқори бўлса, кейинги ўқув йили учун давлат гранти ва фоизсиз кредит тақдим этилиши режалаштирилган. Бу келгусида ёшлар етук мутахассис бўлишига замин яратади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2024 йил 1 декабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилмоқда