Бугун ва эртага она тили (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун тест синовлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 2 декабрь куни бошланган она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш жараёнлари 8 декабрь куни якунланади.

 

 

Тўловлар эса 9 декабргача амалга оширилиши мумкин.

 

 

Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 21-22 декабрь кунлари ўтказилади.

 

 

Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

 

 

 

Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ 2024 йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Раш модели асосида ҳисобланади.

 

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры