Самарқандда қизлар ўртасидаги  ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги мактабларнинг бирида қизлар ўртасида муштлашув бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув доирасида вояга етмаган К.У. (2008 йилда туғилган қиз бола) га етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган эди.

 

Бу бўйича Болалар Омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

«Жорий йилнинг 17 декабрь куни берилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, К.У. га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан А.Р. (2005 йилда туғилган аёл) га нисбатан Каттақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

 

Шунингдек, А.Р. томонидан 2023 йил октябрь ойида ҳам ўзига олдиндан таниш бўлмаган вояга етмаган қизни танасининг турли соҳаларига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу жисмоний зўравонлик ҳам ўрганилиб, ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры