Олмалиқдаги боғчалардан бирида боғча опа болани жазолаб урди — агентлик муносабат билдирди

 

Хабарингиз бор, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги боғчалардан бирида гапиролмайдиган болани боғча опаси жазолагани тасвирланган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Бу бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ўз муносабатини билдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат Олмалиқ шаҳар 19-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган махсус давлат мактабгача таълим муассасасида 2024 йилнинг 22 ноябрь куни тарбиячи Қ.Д. томонидан тарбияланувчи Олмалиқ шаҳар Ҳ.Олимжон МФЙда яшовчи 2020 йилда туғилган С.А. га нисбатан содир этилган.

 

«Вазият Олмалиқ шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тўлиқ назоратга олиниб, тарбиячининг хатти-ҳаракатларини баҳолаб, қонуний чора кўриши юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилинди. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

«Inson» ижтимоий хизматлар марказининг Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси томонидан боланинг соғлиғи ўрганилмоқда. Ҳозирда вояга етмаган С.А. чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга йўналтирилди. Қолаверса, марказ томонидан психологик ҳамда бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатилади», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры