Бухоролик 18 ёшли Парвиз Тухсанов Ўзбекистон тарихида биринчи марта SАТ имтиҳонида энг юқори 1600 баллни қўлга киритди.
Парвиз Тухсанов дунёнинг етакчи университетларига кириш учун асосий имтиҳон ҳисобланган SАТдан максимал натижага эришди.
Ушбу ютуқ билан у грант асосида Гарвард, Стенфорд, Ел, Принстон, Оксфорд, Кембриж ва бошқа нуфузли университетлар орасидан танлов қилиш имкониятига эга.