Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида ўтказилган брифингда 2024- йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Ахборотга кўра:
-Таълим йўналишларини оптималлаштириш мақсадида мазмун жиҳатидан яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилди. 183 та таълим йўналиши ва 546 та мутахассислик бўйича малака талаблари, 1 278 та ўқув режа ва 4 мингдан ортиқ ўқув дастурлари тасдиқланган.
-Бундан ташқари, 7 та олийгоҳдаги 39 та таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилди. Шу билан бирга, Топ-500 га кирган 9 та хорижий олийгоҳ билан ҳамкорликда 15 та қўшма таълим дастури ташкил этилган.
-Хорижий тажрибаларни ўқув жараёнига жалб қилиш ҳам муҳим йўналишлардан бири бўлиб, 4 970 нафар профессор-ўқитувчи хорижда малака оширди, 2 510 нафар хорижий профессор-ўқитувчи ўқув жараёнига жалб этилган.
-Шунингдек, касбий таълим муассасаларига 169 195 нафар ёшлар қабул қилинди. 14 673 нафар ишсиз фуқаролар 38 та касбга ўқитилган.
-418 та касбий таълим ташкилотида 7 677 та корхона билан 30,8 минг нафар ўқувчи 114 та касб бўйича дуал таълимга жалб этилган.
-Ҳудудларда 4 та инновацион фаолият инфратузилма субъектлари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 55 тага етказилган.
-Олийгоҳларда 27 364 ўринли талабалар турар жойи ва 10 500 ўринли ўқув бинолари яратилган.