Ота-оналар ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнини камера орқали кузатишлари мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

 

 

Ота-оналар томонидан синф хоналарига камера ўрнатилиб, дарс жараёнини кузатиб бориш ҳам дарс жараёнига аралашиш ҳисобланади.

 

 

Шунингдек, ушбу ҳаракатлар қонунчиликда кўзда тутилган бошқа нормаларга ҳам тўғри келмайди.

 

 

Давлат умумтаълим муассасаларига назорат камераларини ўрнатиш «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида амалга оширилиб келинмоқда.

 

 

Бунда синф хоналарга ҳам кузатув камералари ўрнатилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни, «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида синф хонасига ҳам кузатув камералари ўрнатиш мумкиндир, аммо камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаслиги лозим.

 

 

Педагог ходимларнинг хоҳишига зид равишда улар томонидан ўтилаётган дарс жараёни видеотасвирга ёзиб олиниб, уларнинг рухсатисиз учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

 

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

 

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

 

ХаlqTa’limInfo манбасидан

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры