Расман бугун (20 декабрь) дан қишки перевод учун аризалар қабули бошланади.
Маълумот ўрнида: Қишки переводда фақатгина Давлат ОТМлариаро фақат 2 та узрли сабабга асосан қишда ўқишни кўчирса бўлади.
-талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
-давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Талабалар томонидан ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар 20 январгача офлайн шаклда тақдим этилади:
-ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
-талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
-паспорт нусхаси;
-юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
Қишки переводда аризалар онлайн шаклда сайт орқали тўлдирилмайди. Керакли ҳужжатлар ҳар бир ОТМда ташкил этилган ишчи гуруҳга талаба ёки унинг яқин қариндошлари томонидан шахсан топширилиши шарт.
Қишки переводда қуйидагилар мавжуд эмас:
– Ички перевод (бир олийгоҳ ичида таълим йўналишини ёки таълим шаклини ўзгартириш);
– Бир ҳудуд доирасида бошқа олийгоҳга кўчириш (масалан бир вилоятдаги бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш);
– Хорижий ёки республика ҳудудидаги уларнинг филиалларидан ўқишни кўчириш;
– Давлат олийгоҳларидан хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш;
– Хусусий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш;
– Хусусий олийгоҳлар ўртасида ўзаро ўқишни кўчириш ҳаракатлари;
– Хусусий олийгоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ўқишни кўчириш жараёнлари;
-Хориждан давлат ёки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш.
ИЗОҲ: Қишки қабул жараёнларида ўқишни кўчириш ҳеч қандай махсус имтиҳонларсиз ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, шунга асосан хулоса берилади.