Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази талабалар ўртасида «Юртим қадриятлари» кўрик-танловини эълон қилди.
Танлов 4 босқичда ўтказилиб, унда барча олий таълим муассасаларининг 10 нафаргача талаба-ёшларидан ташкил топган терма жамоалари иштирок этишлари мумкин.
Танлов ғолиби бўлган жамоалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин – 50 миллион сўм;
2-ўрин – 30 миллион сўм;
3-ўрин – 20 миллион сўм.
Иштирок этмоқчи бўлган талабалар таълим муассасасининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига мурожаат қилиши мумкин.