Чортоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйнаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлган олинган.
Бу ҳақда Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун директор тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.