2024 йил 4 декабрь куни раҳбар кадрлар ва масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун давлат тилида расмий иш юритиш бўйича ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.
Тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини dt.uzbmb.uz сайти орқали билишлари ва ўз сертификатларини юклаб олишлари мумкин.
Бунинг учун «Натижани кўриш» бўлимига талабгорнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш лозим.